Отправьте заявку и наши специалисты перезвонят Вам в течение пяти минут
Оставить заявку
это поле обязательно для заполнения
Ваше имя*
это поле обязательно для заполнения
Телефон:*
это поле обязательно для заполнения
Комментарий*
это поле обязательно для заполнения
Я согласен(на) на обработку моих персональных данных*
Спасибо! Форма отправлена

Шафтоли

nektariny_v_korzine_szadi_fon_zelenoj_doliny_masshtabnoe_foto

Шафтоли — Атиргулдошлар оиласига, Олхўри уруғига мансуб ўсимлик. Унинг пайдо бўлиш жойи сифатида асосан Хитойнинг шимолий қисми кўрсатилади. I асрдаёқ ушбу ўсимлик Италияга етиб борган ва кейинчалик Евроосиё ҳамда Америкадаги илиқ минтақаларга тарқалган.

Шафтолилар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

  • Ҳақиқий шафтолилар — юмшоқ, ажралиб турадиган донакли ва тусли пустли;

  • Нектаринлар — туссиз, донаки ажралиб туради;

  • Павийлар — пустли, юмшоқ гўштли, лекин донаки ажралмайди;

  • Клинглар (консерва учун шафтолилар) — қаттиқроқ гўштли, донаки ажралмайди;

  • Бруньонлар — туссиз, донаки ажралмайди;

  • Ёйилма (инжир ёки “пержир”) шафтолилар — пустли, юмшоқ гўштли, шакли тарелкасимон (ёйилган, ўртаси ботиқ).

Фойдали хусусиятлари

Маълумки, шафтоли кайфиятни кўтаришга ёрдам беради. Бу унинг таркибидаги магний моддаси юқори бўлгани билан боғлиқ — магний асабийлик ва стрессларга сезувчанликни камайтиради. Шунинг учун шафтоли табиий антидепрессант ҳисобланади.

Шафтоли таркибида темир, мис, селен, марганец, калий, цинк ва фосфор кўп миқдорда мавжуд.

Унда В, К, С, Е ва РР гуруҳларига мансуб витаминлар ҳам мавжуд. Бу моддалар туфайли шафтоли:

  • иммунитетни мустаҳкамлайди;

  • юрак-қон томир тизимига ижобий таъсир қилади;

  • асабий чарчоқни олдини олади.

Шафтоли — ёз фаслининг рамзи ва ҳар қандай ёшдаги эркаклар ва аёллар учун мос мевалардан бири ҳисобланади.

Унинг мевалари компот, мураббо, повидло, джем, бекмес, шакарланган мевалар, мармелад, вино, ликёр, настойка тайёрлашда кенг қўлланилади. Шафтоли мевалари қуритилади ва музлатиб сақланади.

Изображение №1
Изображение №2
Изображение №3
Сотрудничают с нами
Наши партнеры
/
5
/
5
Биз жойлашганмиз
Алоқалар
24 соат ишлаймиз
Биз жойлашганмиз
Фарғона вилояти, Қува тумани, Қўшкечик кўчаси, 23 уй